Райан Бабел 13 йиллик танаффусдан сўнг яна катта саҳнага чиқди

Голландия терма жамоаси форварди Райан Бабел кеча УЕФА Миллатлар лигаси мусобақаси доирасида Францияга (2:1) қарши ўйинда ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, 31 ёшли ҳужумчи 13 йиллик танаффусдан сўнг яна Голландия терма жамоаси сафида гол уришга эришди. Аниқроғи, Бабаел сўнгги марта 2005 йилда терма жамоа сафида гол урган эди.

Маълумот учун, Бабел Голландия терма жамоаси сафида ҳозирча жами 53та ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 9та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!