Райан Гарсия Конор Бенн билан бўлиб ўтадиган матбуот анжуманига келмади

  • 09.09.2026 18:57
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ярим ўрта вазнда WBC чемпиони Райан Гарсия британиялик Конор Беннга қарши жанг олдидан ўтказилиши керак бўлган матбуот анжуманига келмади. У ерда рақиблар анъанавий равишда юзма-юз туриши, яъни стердаун ўтказиши режалаштирилган эди. ОАВ хабарларига кўра, Гарсия шу қадар вазн тушириш машғулотларига берилиб кетганки, оммавий ахборот воситалари учун мўлжалланган тадбирни бутунлай ўтказиб юборишни маъқул кўрган.

Қизиғи шундаки, сўнгги йилларда бу вазн тоифасида жанг қилмагани учун вазн туширишда қийинчиликка дуч келаётганини ўзи ҳам тан олган Конор Бенн матбуот анжуманига барибир етиб келди. Журналистлар таъкидлашича, оғир машқлар ва сўнгги ҳафтанинг қаттиқ диетасига қарамай, Бенннинг ҳолати жанг олдидан анчагина яхши кўринган.

Бенн мухлислар олдида Гарсиянинг келмагани учун узр сўради ва рақибини ўзини қўлга олишга чақирди. Шу пайтда Райан Гарсия ижтимоий тармоқларда Бенннинг вазн тушириш жараёнини масхара қилувчи постлар жойлаштириш билан банд эди. Конор Бенн эса ярим ўрта вазн меъёрига қайтиш учун ўтказган машқлар йиғинини "ҳақиқий дўзахга бориб, ортга қайтишга тенг саёҳат" деб таърифлади.

Маълумот учун, Конор Бенн ва Райан Гарсия жанги 12 сентябрь куни бўлиб ўтади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!