Райан Гарсия ва Конор Бенн жангида ким ғолиб чиқади? Таниқли промоутер жавоб берди

  • 13.08.2026 12:38
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли промоутер Френк Уоррен ўз ҳамюрти Конор Бенннинг ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпиони Райан Гарсияга қарши жангдаги имкониятларини баҳолади.

"Queensberry Promotions" раҳбари боксчилар ўртасида катта фарқ бор деб ҳисобламоқда.

"Айни пайтда мен учун Конор бу баҳсда андердог ҳисобланади. Бироқ ишончим комил, у қўлидан келган барча ишни қилади ва фаолиятидаги энг яхши жангини кўрсатади. Лекин холисона айтганда, Гарсияни ҳақиқий фаворит, деб аташ керак.

Конор ҳали бундай юқори савияда рақиблар билан дуч келмаган. Унинг асосий ютуғи 36 ёшли кичик Крис Юбенкга қарши жанг бўлганди", - деди Уоррен.

Эслатиб ўтамиз, Гарсия (25-2, 20 КО) ва Бенн (25-1, 14 КО) ўртасидаги тўқнашув 12 сентябрь куни Лас-Вегасда ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!