Райан Гарсия ва Люк Кемпбелл жанги бўйича томонлар келишувга эришди
Бутунжаҳон бокс кенгаши WBC енгил вазнда вақтинчалик чемпионлик камари учун америкалик Райан Гарсия ва британиялик Люк Кемпбелл ўртасидаги жангга буйруқ берган эди. "Golden boy" промоутерлик компанияси президенти Эрик Гомеснинг такидлашича, томонлар жанг ўтказиш бўйича келишувга эришди. Жанг ноябрь ойининг иккинчи яримида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу жанг ғолиби WBC чемпиони Девин Хэйнига мажбурий даъвогарга айланади.
22 ёшли Райан Гарсия (20-0 , 17 КО) ўзининг охирги жангида Франсиско Фонсекани ( 25-3, 19 КО) биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.
32 ёшли Лондон Олимпиадасида чемпиони Люк Кемпбелл (20-3, 16КО) сўнгги марта WBC жаҳон чемпионлик камари учун украиналик Василий Ломаченко қарши жангда очколар бўйича имкониятни бой берган.
Фикрлар