Раймон Доменек 10 йиллик танаффусдан сўнг яна мураббийликка қайтмоқда

Франция терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Раймон Доменек тез орада "Нант" бошқарувини ўз қўлига олади.

L’Équipe нашри тарқатган хабарга қараганда, “Нант” 68 ёшли франциялик мутахассис билан мавсум охиригача шартнома имзолайди. Аммо Доменек янги жамоасига ўзининг мураббийлар штабини йиғмайди, у айни дамда жамоада ишлаётган мураббийлар штаби билан фаолият олиб боради.

Доменекнинг сўнгги иш жойи Франция терма жамоаси бўлган. У 2004-2010 йилларда мамлакат бош жамоасини бошқарган.

“Нант” 17 турдан сўнг Лига 1 мусобақа жадвалида 16-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)