"Райо Вальекано" - "Барселона": Матнли трансляция

Испания Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Райо Вальекано" - "Барселона" баҳси бошланиш арафасида. Учрашувни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди! "Барселона" меҳмонда иродали ғалабага эришиб, кейинги босқичга йўл олди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+5'

    Оскар Мингеса қўпол ўйнади ва оғзаки огоҳлантирилди.

  • 90+4'

    Дмитриевский тўпни ажойиб тарзда узатди, бироқ унга эга чиқувчи одам топилмади.

  • 90+1'

    Мартин Брейтвейт сариқ карточка олди.

  • 90+'

    Ўйинга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 90'

    Марио Суарез сариқ карточка олди.

  • 89'

    "Барселона" бурчакдан тўпни ўйинга киритди, Дмитриевский бу сафар ҳам адашмади.

  • 88'

    Рональд Араухо майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 87'

    Френки Де Йонг жарима майдони ичига тўпни етказди, Дембеле уни эгаллаши лозим эди, бироқ  дарвозабон чаққонрок чиқди.

  • 85'

    Марио Эрнандес ўрнига Луис Адвинкула ўйинга қўшилди.

  • 84'

    "Райо Вальекано"да захиралар ишга тушишда давом этади: Иван Мартос ўрнига Иси ўйинга қўшилди.

  • 83'

    Оскар Трехо яна бир бор фол намойиш этди.

  • 81'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Захирадан майдонга тушган Альбанинг узатмасидан сўнг Де Йонг ўз зарбаси билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди! Камбек! 1-2!

  • 78'

    Де Йонг қўпол ўйнагани боис ўйин тўхтатилди. Мезбонлар жарима зарбасини ижро этишади.

  • 76'

    Дембеле бурчакдан тўпни ўйинга киритди, Мессининг зарбасини ҳимоячилар тўхтатиб, эгаллаб олишди.

  • 75'

    "Барселона" позицион ҳужум натижасида бурчак тўпи ишлаб олди. 

  • 74'

    Қоидабузарлик учун Усмон Дембелега сариқ карточка кўрсатилди.

  • 72'

    Навбатдаги ўзгариш: Ясин Касми ўрнига Антонин ўйинга қўшилди.

  • 71'

    "Райо Вальекано"да ўзгариш: Андрес Мартин ўрнига Марио Суарез ўйинга қўшилди.

  • 70'

    ГООООООООООООООЛЛЛ!!! "Барселона" ҳисобни тенглаштирди! Гризманнинг ажойиб пасидан сўнг Месси тўпни бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди! 1-1!

  • 68'

    Навбатдаги ўзгариш: Тринкао ўрнига Дембеле, Фирпо ўрнига Педри ўйинга қўшилди.

  • 67'

    "Барселона" голдан сўнг ўзгаришларни бошлади: Рикки Пуч ўрнига Жорди Альба ўйинга қўшилди.

  • 65'

    Де Йонгнинг голи офсайд сабабли бекор қилинди!

  • 63'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Барселона" гол ўтказмоқда! Фран Гарсия керакли жойда керак пайтда пайдо бўлди ва дарвозани ишғол қилди! 1-0!

  • 61'

    Фран Гарсияда гол уриш учун ажойиб вазият юзага келганди, бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 59'

    Месси офсайдда қолиб кетгани боис ҳужум тўхтатилди.

  • 59'

    "Барселона" яхши ўйнамоқда. Тўп назорати, паслар аниқлиги ва сони анча юқори. Хатолардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

  • 57'

    "Райо Вальекано"да ўзгариш: Альваро Гарсия ўрнига Хонатан Кабайеро ўйинга қўшилди.

  • 56'

    "Барса" футболчиси Оскар Мингеса жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди, лекин зарба ноаниқ чиқди.

  • 54'

    Оскар Трехо барибир сариқ карточка билан жазоланди.

  • 52'

    Де Йонг бурчакдан тўпни ичкарига етказиб берди, бироқ дарвозабон тўпга чиқиб келишда адашмади.

  • 51'

    Каталонияликлар айни дақиқаларда тўпни назорат қилмоқда.

  • 50'

    Лангленинг ўта кучли узатмасини Тринкао эгаллай олмади. Дарвозабон тўпга биринчи чиқиб келди.

  • 49'

    Мессининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинининг бир неча сантиметр юқорисидан ўтиб кетди! Хавфли вазият.

  • 47'

    Оскар Трехо қўпол ўйин намойиш этди, "Барса" жарима тўпи тепади.

  • 46'

    2-бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    1-бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+1'

    "Райо Вальекано" футболчиси Сантиаго Комесана ажойиб зарба берди, бироқ унга аниқлик етишмади.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    "Барселона" тўпни назорат қилмоқда ва асосан, рақиб хатоси пойланяпти.

  • 42'

    Оскар Трехо Де Йонгни чалиб йиқитди. "Барса" жарима тўпи тепади.

  • 41'

    Ясин Касмининг қанотдан дарвозага берган зарбасини "Барса" дарвозабони Нето қайтарди. Ажойиб сейв.

  • 40'

    "Барселона" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Бироқ хавфли вазият юзага келмади.

  • 39'

    Месси жарима майдони ичида қийин вазиятда тўпни Де Йонгга ошириб берди, Де Йонгнинг зарбаси эса рикошетдан сўнг ташқарига чиқиб кетди! Бурчак тўпи.

  • 37'

    Гризманнинг зарбасига аниқлик етишмади. Дарвозабон тўпни ўйинга киритади.

  • 36'

    Тринкао жарима майдони ичига ажойиб тарзда ёриб кирди ва очиқ турган Пучга тўпни оширди, Рикки эса дриблинг ишлатиб, дарвозага зарба берди! Тўп устунга тегди!

  • 34'

    Тўп назорати айни дамда: 30-70!

  • 33'

    Рикки Пуч ҳужумда фол намойиш этди, ҳакам ҳуштагини чалди.

  • 33'

    Ҳимоя чизиғи ишончли ўйнамоқда. Фирпо тўп билан ҳеч нима қила олмади.

  • 32'

    Гризманнинг зарбасини Дмитриевский қайтарди! Ажойиб сейв.

  • 29'

    Мезбонлар аъзоси Фран Гарсия офсайдда қолиб кетди.

  • 28'

    "Райо Вальекано" футболчиси Эстебан Савельжич ҳужумда фол ўйнади. "Барселона" тўпни ўйинга киритади.

  • 26'

    Хуниор Фирпо қўпол ўйнади. Фол қайд этилди ва жарима зарбаси белгиланди.

  • 24'

    Лангле Гризманга тўпни узатди, Гризманн палапартиш вазиятда тўпни йўқотди.

  • 22'

    Месси ажойиб дриблинги билан рақибларини ортда қолдирди, сўннги зарбага эса аниқлик етишмади!

  • 20'

    Френки Де Йонгда ўта қулай вазият юзага келди! Бироқ зарба дарвоза тўсинига тегиб қайтди!!!

  • 17'

    "Райо Вальекано" бурчак тўпи ижро этишди, бурчак тўпи қисқа пас билан амалга оширилди.

  • 14'

    Серхио Бускетс ичкарига узун пас амалга оширди, бироқ ҳимоячилар тўпни эгаллаб олди.

  • 13'

    Алехандро Касера қўполлик эвазига рақибини тўхтатиб қолди, ҳакам фол қайд этди. "Барселона" жарима зарбасини ижро этади.

  • 11'

    Сантиаго Комесана ("Райо Вальекано") сариқ карточка олди.

  • 9'

    Месси позицион ҳужумни давом эттирмоқда, Тринкаога тўп етказиб берилди, бироқ у зарба бера олмади. Мезбонлар дарвозадан тўпни ўйинга киритади.

  • 6'

    Хуниор Фирпо жарима майдони ичига ёриб кираётган Гризманнга тўпни етказиб берди, бироқ Гризманн тўпни олдириб қўйди.

  • 4'

    "Барселона" футболчилари айни дамда тўпни қаттиқ назорат қилмоқда, узатмалар аниқ ва кўп, прессинг кучли.

  • 3'

    "Барселона" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 2'

    Хуниор Фирпо жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар фаоллик қилишди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Ла Лига мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Райо Вальекано" - "Барселона" баҳси бошланиш арафасида. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!