Райола Иброҳимовични “Реал”га жойлаш йўлини топди

Мавсум охиригача “Милан”да қоладиган Златан Иброҳимовичнинг агенти Мино Райола 38 ёшли футболчи учун янги жамоа қидирмоқда.

Златан ёши ўтиб қолганига қарамай, Европанинг гранд клубларида тўп суришни истамоқда. Унинг бу талабини қондириш учун Райола уни келаси мавсум олдидан “Реал”га жойлаштирмоқчи. Таниқли агент мадридликларни кўндириш учун бор маҳоратини ишга солмоқда ва унинг бу борада ўзига хос режаси бор. Агар келишув ўхшаса, Златан Мадридга эркин агент сифатида келади.

Швециялик ҳужумчи учун Испания чемпионати бегона эмас. У ўн йил муқаддам “Барселона” сафида 29 та учрашув ўтказиб, 16 та гол урган ва 8 та голли пас узатган.

Иброҳимович энди "Милан"га гол уради

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!