Райола "Ювентус"га ишонмаяпти ва шунинг учун Погбани ПСЖга пулламоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба жамоадан кетишга яқин турибди.

Le10Sport нашри тарқатган хабарга кўра, 27 ёшли франциялик футболчининг агенти Мино Райола мижозининг трансфери бўйича ПСЖ билан музокаралар ўтказмоқда. Райоланинг фикрича, "Ювентус" коронавирус туфайли Погбанинг трансферини амалга ошира олмайди.

Таъкидлаш лозимки, Погбага “Реал” ҳам харидор ҳисобланади.

Полнинг МЮ билан амалдаги шартномаси келгуси йил ўз ниҳоясига етади. Аммо, “қизил иблислар”да ушбу келишувни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!