"РБ Лейпциг" 21 ёшли англиялик футболчини 18 млн еврога сотиб олди
Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби ўзининг расмий сайтида "Эвертон" ярим ҳимоячиси Адемола Лукманни сотиб олганини маълум қилди.
Унга кўра 21 ёшли англиялик футболчисининг трансфери немис клубига 18 млн еврога тушган. Футболчи эса янги жамоаси билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаган. Энди Лукман “РБ Лейпциг”да 17-рақамда тўп суради.
Маълумот учун, Лукман “Эвертон” сафида 2017 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида жами 48та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Эслатиб ўтиш лозимки, Лукман учун “РБ Лейпциг” бегона эмас. Боиси, у 2017/18 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини айнан ушбу жамоада ижарада ўтказган.
Фикрлар