"РБ Лейпциг" етакчи футболчисининг нархини эълон қилди
Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби ҳимоячиси Дайот Упамекано жамоадан кетишга яқин турибди.
AS нашри тарқатган хабарга кўра, немис клуби 22 ёшли франциялик футболчини 45 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Унга эса "Арсенал", "Барселона", "Манчестер Сити" ва "Реал" Мадрид клубларидан жиддий қизиқишлар бор. Упамеканонинг нархи арзонлаштирилиши коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий инқироз билан боғлиқ.
Дайот Упамекано жорий мавсум “РБ Лейпциг” сафида жами 29 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар