"РБ Лейпциг" ижрочи директори Вернернинг "Челси"га ўтиши ҳақида: Ҳал ҳеч нарса ҳал бўлмаган
"РБ Лейпциг" клуби ижрочи директори Оливер Минцлафф жамоа ҳужумчиси Тимо Вернернинг "Челси"га трансфер қилиниши ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Челси” билан шартнома ҳали имзолангани йўқ, улар бизга трансфер қоғозини юборишгани йўқ. Ҳали ҳеч қандай хабар йўқ”, - дейди Минцлафф.
Бундан аввалроқ “Челси” Вернерни 60 млн евро эвазига сотиб олиш бўйича келишувга эргани ҳақида хабар тарқалган эди.
Вернер жорий мавсум “РБ Лейпциг” сафида 40 та ўйинда майдонга тушди ва 32 та гол ҳамда 12 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар