
"РБ Лейпциг" Симонснинг ўрнини "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси билан тўлдирмоқчи
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Харви Эллиот фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, 22 ёшли ярим ҳимоячининг трансферига "РБ Лейпциг" қизиқиш билдирмоқда. "Буқалар" Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоасига ўтган нидерландиялик Хави Симонснинг ўрнини Эллиот билан тўлдирмоқчи.
Харви ўтган мавсумда 28 та ўйин ўтказди. Ярим ҳимоячи бешта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади. Эллиотнинг трансфер қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар