"РБ Лейпциг" спорт директори: Упамекано ҳеч қаерга кетмайди

“РБ Лейпциг” клуби спорт директори Маркус Кроше ҳимоячи Дайо Упамеканонинг жамоадаги келажаги ҳақида гапириб ўтди.

“Бу футболчи янги мавсумда ҳам аниқ биз билан қолади. Шартнома уни қайсидир клубга сотиш учун имзоланмайди”, - дейди Кроше.

Эслатиб ўтиш лозимки, 21 ёшли франциялик футболчи немис клуби билан шу ёз амалдаги шартномасини 2023 йилга қадар узайтирган эди. Бундан аввалроқ эса унга «Реал», «Барселона», «Бавария» ва «Арсенал» каби гранд клублар қизиқиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Упамекано ўтган мавсум Бундеслигада 28 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 1 та голига ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!