"РБ Лейпциг" ва "Наполи" бир футболчини кўзламоқда
"РБ Лейпциг" ва "Наполи" клублари "Кристал Пэлас"нинг норвегиялик форварди Александр Серлотга жиддий қизиқиб қолди.
Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, юқоридаги жамоалар 24 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. Бундан аввалроқ эса, унга “Реал” ва “Вольфсбург” клубларидан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Серлот ўтган мавсумни “Трабзонспор” клубида ижарада ўтказди ва 49 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 33 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар