"Реал" - "Атлетико": Матнли трансляция
Испания Ла Лигаси 13-туридан ўрин олган "Реал" - "Атлетико" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'

Модрич ўрнига Вальверде майдонга тушди.
- 86'
Лоди бурчак узатмасини амалга оширди. Ҳимоячилар биринчи!
- 84'
Родригонинг бош билан берган зарбаси ўхшамади.
- 83'
Лемарнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
- 80'

Куртуа рақибнинг хавфли зарбасини қайтаришга эришди.
- 79'

Карвахаль ва Винисиус захирага олинди. Родриго ва Асенсио уларнинг ўрнида ҳаракат қилади.
- 76'
Саулнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 73'

Суарес ўрнига Кондогбия майдонга тушди.
- 70'
"Атлетико" барибир ҳужумга шошмаяпти.
- 67'
Тўпни уўлаб туриш кўрсаткичи 58-42. Мезбонлар фойдасига.
- 63'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Карвахаль супер зарба билан ҳисобни очди. Тўп оёққа мукаммал тушди.
- 62'

Льоренте сариқ карточка ишлаб олди.
- 60'

Фелиш ўрнига Сауль майдонга тушмоқда.
- 58'
Карвахаль рақибга нисбатан қоидани бузди.
- 55'
Лемар деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.
- 52'
Рамоснинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.
- 50'

Лоди сариқ карточка ишлаб олди.
- 47'

"Реал" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 46'

Лемар сариқ карточка олди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 44'
Бенземанинг узатмасига Менди етиб бора олмасди.
- 42'
"Реал" жарима зарбасидан наф чиқара олмади.
- 40'
Фелипе ўз жарима майдони яқинида фол ишлатди.
- 36'

Каземиро сариқ карточка ишлаб олди.
- 34'
Жарима майдонига узатилган яна бир тўп "Реал"га хавфли зарба тақдим этмади.
- 32'
Карвахални ҳимоячилар яхши зарарсизлантирди.
- 31'
Крооснинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
- 28'
Льорентенинг узатмаси ўхшамади.
- 25'

"Атлетико"нинг бурчак узатмасига ҳеч бир футболчи зарба бериб юбора олмади.
- 21'
Триппьернинг жарима майдонига узатган тўпини Куртуа ушлаб олди.
- 19'
Триппьер ўз қанотида фаол ўйнамоқда.
- 15'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчак зарбасидан узатилган тўпни Каземиро боши билан дарвозага жойлади.
- 12'
Варан жарима майдонида ишончли ҳаракат қилмоқда.
- 11'
Карвахалнинг узатмаси ўхшамади.
- 10'
Облак Бенземанинг ўта хавфли зарбасини қайтаришга эришди.
- 9'
"Атлетико" тартибли ҳимояланмоқда.
- 6'
Мендининг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 4'
"Реал" тўпни назорат қилишга урунмоқда.
- 3'
Баҳсни "Атлетико" фаолроқ бошлади.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Мадрид дербиси" бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.

Фикрлар