"Реал" - "Барса" учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди

"Барселона" ва "Реал" ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик баҳси Хави шогирдларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Дастлаб, Дембеле 15-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Лопес 85-дақиқада орадаги фарқни иккитага оширди. Сўнгги дақиқаларда Ферран ҳисобни йириклаштириб қўйди. 

Шундай бўлса-да, дарвозада ишончли ҳаракат қилган ва бир қатор сейвларни амалга оширган Тер Штеген мазкур беллашувнинг энг яхши футболчиси, дея эътироф этилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!