"Реал" - Испания кубоги ғолиби!

"Реал" ва "Осасуна" ўртасида бўлиб ўтган Испания кубоги финали мадридликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Дастлаб, 2-дақиқада Винисиуснинг қанотдан уюштирган рейдидан кейин Родриго ҳисобни очди. 58-дақиқада Торро ажойиб гол уриб, имкониятларни тенглаштириб қўйди. Меҳмонларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Родрига дубль қилиб, жамоасига ғалаба келтирди. 

Шу тариқа, "Реал" "Осасуна"ни таслим қилиб, кубок чемпионига айланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!