"Реал" - "Реал Бетис": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигаси 33-туридан ўрин олган "Реал" - "Реал Бетис" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Реал" муҳим паллада очко йўқотди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    Клаудио Браво ўйинни чўзгани учун сариқ карточка олди.

  • 90+'

    3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    "Бетис"да сўнгги ўзгариш: Андрес Гуардадо Уильям Карвальо ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 86'

    Устунлик "Реал"да, бироқ бундан натижа чиқмаяпти.

  • 82'

    "Реал"да бурчак зарбаси ижро этилади.

  • 81'

    "Бетис"да ўзгариш: Хуанми ўрнига Диего Лейва ўйинга қўшилди.

  • 79'

    Зидандан сўнгги ўзгариш: Модрич ўрнига Бланко ўйинга тқўшилди.

  • 77'

    "Реал"да ўзгариш: Асенсио ўрнига Азар ўйинга қўшилди.

  • 74'

    Каземирооо!!! Унинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.

  • 71'

    Иско ўрнига Марсело ўйинни давом эттирадиган бўлди. Зидан ҳимояга эътибор қаратмоқда шекилли.

  • 69'

    Ўзгариш: Карвахаль ўрнига Одриосола ўйинга қўшилди. Зидандан навбатдаги юриш.

  • 67'

    Модричнинг ўзи бурчак тўпини ижро этади.

  • 66'

    Модричнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган кучли зарбаси дарвозабоннинг суперсейви билан якунланди!

  • 63'

    Лука Модрич бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 60'

    Бетисликларда ҳам ўзгариш: Хоакин ўрнига Гарсия ўйинни давом эттиради.

  • 59'

    "Реал"да ўзгариш: Родриго ўрнига Винисиус ўйинга қўшилди.

  • 56'

    Уххх!!! Родригодан супер ҳаракат! Унинг кучли пушка зарбаси дарвоза устуни ҳамда тўсини туташган нуқтага тегиб қайтди!

  • 53'

    Каземиро навбатдаги зарбани ижро этади. Кузатамиз.

  • 50'

    Модрич бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 48'

    Ҳисоб ўзгариши мумкин эди, ҳимоячи хато қилмади.

  • 48'

    Асенсионинг узатмаси у қадар яхши чиқмади. Бензема яхши позицияда эди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45'

    Офсайд. Бетисликлар воқеалар ривожидан илдамлаб кетишди.

  • 42'

    Гуидо Родригес қўпол ўйнади. Мезбонлар фойдасига фол.

  • 39'

    Карим Бензема офсайд позициясида тургани сабаб жамоадоши узатган ажойиб узатмани эгаллай олмади.

  • 37'

    Борха Иглесиас офсайдда қолиб кетди.

  • 35'

    Иско қўпол фоли учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 33'

    Серхи каналеснинг узатмасидан сўнг зарба берувчи футболчи топилмади. "Реал" прессингда.

  • 30'

    Карвахаль жарима майдончаси ичига тўпни узатиб берди, бироқ ҳимоячилар фаоллик билан уни узоқлаштирди.

  • 28'

    Родриго уюштирган рейд самара бермади. Унинг узатмаси блокланди.

  • 26'

    Родригонинг жарима майдонига оширган тўпини Клаудио Браво эгаллаб олди.

  • 24'

    "Қаймоқранглилар" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 22'

    Модричнинг кроосига шерикларидан ҳеч ким ета олмади.

  • 19'

    Исконинг стандартдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 17'

    Кичик устунлик "қироллик клуби" томонда бўлиб турибди.

  • 14'

    Иско бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Бироқ жамоаси ҳужумни муваффақиятли якунлай олмади.

  • 12'

    Диего Лайнес Лейва жамоадошини тўпи рақибдан ўтмади.

  • 10'

    Меҳмонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 8'

    Мадридликларнинг кетма-кет узатмалари қайтарилмоқда.

  • 5'

    Қулай позицияга чиқиб бораётган Родриго ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.

  • 3'

    Илк дақиқалардан майдон эгалари назоратни қўлга олишга уринмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!