"Реал" - "Севилья": Меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигаси 35-туридан ўрин олган "Реал" Мадрид - "Севилья" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+7'

    Учрашув якунланди. "Реал" - "Севилья" учрашувида "Атлетико" Мадрид ғалаба қозонди!

  • 90+6'

    Каземиронинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Бугун "қироллик клуби"га омад етишмади.

  • 90+5'

    Сўнгги сониялар, "Реал"яна ҳужумда...

  • 90+4'

    ГОООООООООООООООЛ! Тони Кроос ҳисобни тенглаштирди!

    Крооснинг олис масофадан берган зарбаси рекошет натижасида дарвозадан жой олди.

  • 90+3'

    Зидан шогирдлари сўнгги дақиқаларда катта куч билан олдинга ўтмоқда.

  • 90+2'

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Буну биринчи уринишда ушлай олмади. Бироқ унинг атрофида мадридликлардан ҳеч ким йўқ бўлгани учун тўпни ушлаш муаммо туғдирмади.

  • 90'

    Ўйиндаги тўхталишлар учун 6 дақиқа қўшилди.

  • 89'

    "Реал" футболчиларининг сўнгги дақиқалардаги ноаниқ ҳаракатлари кўпайиб кетди.

  • 87'

    Крооснинг узатмасидан кейин Одриосола тўпни тўхтата олмади.

  • 85'

    Ўйин якунига бир неча дақиқа қолган бир пайтда, меҳмонлар тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 84'

    Азарга нисбатан қоида бузган Гудель огоҳлантирилди.

  • 82'

    Фернандо майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 81'

    Милитао жамоасининг қимматли вақтини кўкка совурди. Унинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 80'

    Эден Азарнинг жарима майдони марказига берган узатмасига шериклари ета олмади.

  • 79'

    Винисиус Жуниор ўз ўрнини Эден Азарга бўшатиб берди.

  • 78'

    ГООООООООООООЛ! Ракитич жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди!

    Ўзидан ўнг томонга зарба йўллаган Иван Куртуани ожиз қолдирди.

  • 77'

    Видеотакрорларни ўз кўзи билан кўрган ҳакам "Реал" дарвозаси томон пенальти белгилади.

  • 76'

    Ҳакам ВАРни ўз кўзлари билан кўриш учун майдон четига келди. Қизиқ вазият, ҳар икки жамоа дарвоза томон пенальти белгиланиши ҳеч гап эмас.

  • 74'

    Бирга-бир вазиятга чиқиб, дарвозабонни алдаб ўтган Бенземани Буну йиқитди. Бу 100% пенальти, бироқ аввалроқ тўп ўз жарима майдони ичида Милитаонинг қўлига текканди.

  • 73'

    Чап қанотда фаоллик намойиш этган Акунья бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 72'

    "Реал" қанотлардан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

  • 70'

    Жуниорнинг узатмасидан кейин Гутиерес тўпга ета олмади. Буну олдинга чиқиб, тўпни ушлаб олди.

  • 69'

    "Иштаҳаси очилган" мезбонлар босим уюштиришда давом этмоқда. Гол уларга кўпроқ керак.

  • 67'

    ГООООООООООООЛ! Ҳозиргина майдонга тушган Асенсио ҳисобни тенглаштирди!

    Крооснинг узатмасидан кейин қулай имконият ҳосил қилган Марко яқин бурчакни ишғол этди.

  • 66'

    Модрич ва Марсело ўрнига Асенсио ҳамда Гутиерез ўйинга қўшилди.

  • 65'

    Мадридликлар чиройли комбинация уюштирди ва уни яқин масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмаган Винисиус барбод қилди. Тўп устундан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 64'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтаётган Окампосни Каземиро тўхтатиб қолди.

  • 63'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Куртуа ушлаб олди.

  • 62'

    Андалусияликлар қарши ҳужум ташкил қилди ва у Ракитичнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

  • 61'

    Бу сафар Каземиронинг уриниши хавфли тус олди. Аммо зарба ноаниқ кетди.

  • 59'

    Начо олис масофадан ўз омадини синаб кўрди. Тўп кўзланган нуқтага бормади.

  • 58'

    Майдон эгалари навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 57'

    Кроос стандарт вазиятдан жарима майдонига пас амалга оширди. Буну муштлари билан тўпни узоқлаштирди.

  • 56'

    Алехандро Гомес ўз ўрнини Юссуф Эн-Несирига бўшатиб берди.

  • 56'

    Винисиусга нисбатан қоида бузган Сусога сариқ карточка кўрсатилди.

  • 55'

    Мадридликларнинг ҳужумлари анча узоқ вақт давомида ташкил этилмоқда. Рақиб қарши ҳужумларда анча хавфли.

  • 53'

    Жарима майдони ичида тўп "Севилья" ҳимоячисининг қўлига тегиб кетди. Ҳакам ВАРга қулоқ солмоқда.

  • 52'

    Лука Модричнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасидан кейин Буну тўпни қайтарди.

  • 50'

    Мадридликлар рақиб жарима майдонига кира олмаяпти. Лопетеги шогирдлари анча тартибли ҳимояланмоқда.

  • 48'

    Жамоадоши узатган тўпга Алехандро Гомес ета олмади.

  • 46'

    Бўлимни яна меҳмонлар фаол бошлади. Акуньянинг хавфли чиққан зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 44'

    Жарима майдони марказига оширилган тўпни Кунде дарвозага йўллади. Куртуа тўпни ушлаб олди.

  • 43'

    Бурчакка яқин ҳудудда Марсело Навасга нисбатан қоида бузди. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди.

  • 41'

    Каземиронинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 39'

    Модрич ва Одриосола ўзаро бир-бирини тушунмай ҳаракат қилди. Натижада, тўп йўқотилди.

  • 37'

    Тўп назорат яна андалусияликлар қўлига ўтиб кетди. "Реал" прессингда ҳаракат қиляпти.

  • 35'

    Бенземанинг узатмаси ўхшамади. Олдинга чиққан дарвозабон хавфни бартараф этди.

  • 34'

    Қанотдар етказиб берилган тўпни "Севилья" дарвозабони эгаллаб олди.

  • 32'

    Карим Бенземанинг зарбаси хавфли чиқди. Буну вазият қаҳрамони.

  • 30'

    Назорат Зидан шогирдлар томонга ўтди. Бироқ голдан дарак йўқ.

  • 29'

    Жарима майдонига ёриб кирган Винисиуснинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 27'

    "Реал" штурм уюштирмоқда. Рақиб катта қийинчилик билан ҳимояланяпти.

  • 26'

    Бу сафар Винисиуснинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

  • 25'

    Каземиронинг жарима майдони чизиғи яқинидан берган зарбасини Буну ушлаб олди.

  • 25'

    Майдон эгалари бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 24'

    Гол ўтказиб юборган "қаймоқранглилар" дарҳол олдинга интилмоқда.

  • 22'

    ГОООООООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни очди!

    Жарима майдони ичидаги палапартишликдан унумли фойдаланган Фернандо ҳисобни очди.

  • 21'

    Фернандонинг оёғини босиб олган Каземиро огоҳлантирилди.

  • 19'

    Сусонинг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 18'

    Рақибининг шаштини сўндириш мақсадида меҳмонлар тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 16'

    Тўпни ўзидан бироз узоқлаштириб юборган Одриосола охир-оқибат унга ета олмади.

  • 15'

    Мадридликлар фаоллашиб қолди. Бензема бу сафар жарима майдонига пас берди. Винисиус тўпни қабул қила олмади.

  • 13'

    ЙЎҚ! Видеотакрорлардаги ёрдамчиларига қулоқ солган ҳакам голни бекор қилди. Бенземага тўпни узатган Одиросола офсйадда қолиб кетган экан.

  • 12'

    ГООООООООООООЛ! Бензема ўз услубида!

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Карим бош билан йўллаган зарбаси орқали дарвозага киритди.

  • 10'

    Лопотеги шогирдлари рақиб жарима майдони атрофида қисқа узатмалар билан қулай фурсат пойламоқда.

  • 8'

    Тўпни тўхтата олмаган Бензема жамоасининг тезкор қарши ҳужумини барбод қилди.

  • 7'

    "Севилья" футболчилари бир неча дақиқадан бери тўпни рақибга бермаяпти. Ёмон бўлмаган старт.

  • 5'

    Ҳозирча назорат андалусияликлар томонда бўлиб турибди.

  • 3'

    Тезликда рақиб жарима майдонига ёриб кирган Винисиус йиқилиб тушди. Ҳаммаси жойида, ўйинни давом эттириш мумкин.

  • 2'

    Илк дақиқалардан меҳмонлар босим уюштирмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Бугун Ла Лига чемпионлиги катта эҳтимол билан ҳал бўлади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!