"Реал" - "Валенсия": Матнли трансляция
- 90'
Учрашув ўз якунига етди. "Реал" марказий баҳсда ғалаба қозонди. Шарҳни сизлар билан Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Канг Ин Ли давомий тарздаги очиқ қўполлиги сабабли тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланди.
- 86'
ГООООЛЛЛЛ!!! КАРИИИМММ БЕЕНЗЕМААА!!! Асенсионинг узатмасини Бензема нозик тегиниш орқали ҳавога кўтариб олди ва БУМ!!!
- 85'
Силлесен Кросс ижро этган жарима зарбасини тўлиқ назорат қилиб турган эди.
- 84'
Гильямон тўпни қўли билан ўйнагани учун огоҳлантирилди.
- 82'
Азар ўрнига Винисиус Жуниор майдонга тушди.
- 77'
Родриго Морено ўз ўрнини Канг Ин Лига бўшатиб берди.
- 74'
ГООООООЛЛЛЛ!!! ГООЛЛАААСООО!!! Асенсио майдонга тушибоқ гол урди. Мендининг чап қанотдаги фаоллигини Марко муваффақиятли якунлади. 2:0
- 73'
Марко Асенсио Федерико Вальверде ўрнига майдонга ташланди. Узоқ муддат давом этган жароҳатдан сўнг дебют.
- 69'
Карлос Солер ўрнига Черишев майдонга тушди.
Коклен Парехони алмаштирди.
- 65'
Азар бир нечта фуболчини ортда қолдириб, марказ томон ҳаракатланди ва тўпни Модричга етказиб берди. Хорватиялик футболчи тўпга дарҳол кучли зарба берди. Силлесен яна тўпни қайтарди.
- 64'
Бензема Азарга пас етказиб бериш орқали қарзини узмоқчи бўлди. Белгиялик футболчининг шошилинч тарзда берган зарбаси анча ноаниқ кетди.
- 61'
ГООООЛЛЛЛ!!! Бензема ҳисобни очди. Азарнинг пасидан сўнг франциялик форвард бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва ундан унумли фойдаланди.
- 60'
Макси Гомес ўрнига Кевин Гамейро майдонга тушди.
- 59'
Гонсалу Гедеш Ферран Торресни алмаштирди.
- 58'
Вальверденинг олис масофадан берган зарбаси дарвоза марказига борди ва дарвозабон ортиқча қийинчиликларсиз тўпни ушлаб олди.
- 57'
Мадридликлар "Валенсия" ярим майдони бўйлаб штурм уюштирмоқда.
- 55'
"Реал"нинг ҳужумлари ҳотиржамлик билан бартараф этилмоқда.
- 46'
Иккинчи тайм старт олди.
- 45'
Жамоалар танаффусга йўл олишди.
- 45+'
Бурчак зарбасидан сўнг жарима майдони ташқарисидан Азар "Валенсия" дарвозасини ўққа тутди. Нидерландиялик посбон ҳотиржамлик билан тўпни ушлаб олди.
- 45+'
"Валенсия"нинг яна бир яхши қарши ҳужуми бой берилди.
- 45+'
Биринчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 45'
"Реал" амалга оширган бурчак зарбаси самарасиз чиқди.
- 44'
Куртуа рақибнинг олис масофадан берган ғоят хавфли зарбасини қайтарди.
- 39'
Бенземанинг бош билан берган зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди.
- 34'
"Уотер-брек" - сув ичиб олиш учун кичик танаффус эълон қилинди.
- 32'
Бенземани кўзлаб жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни "кўршапалаклар" тепиб юборишди. Корнер бесамар кетди.
- 29'
Карвахаль қанотда бир нечта футболчидан ўтиб, дарвозага зарба берди. Яспер ўз ўрнида!
- 28'
"Валенсия"нинг бурчак зарбаси "бланкос" футболчилари томонидан муваффақиятли бартараф этилди.
- 21'
ГООООЛЛЛЛ!!!... Йўқ, ВАР голдан аввал "Валенсия"нинг офсайддаги футболчиси тўпга текканлигини аниқлади. Шу сабабли, Родригонинг голи инобатга олинмади.
- 17'
Азарнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси яна дарвозабоннинг ўзига томон берилди.
- 14'
"Валенсия"нинг тезкор қарши ҳужумидан сўнг Родриго бирга-бир чиқиб кетди ва унинг зарбаси "Реал" дарвозасининг ўнг устунига тегиб қайтди.
- 13'
"Қироллик клуби" футболчиларининг бир қатор зарбалари Силессенга у қадар қийинчилик туғдирмади.
- 11'
"Валенсия" нинг қарши ҳужумини Тибо Куртуа сўнгги ҳимоячи ролида бартараф этди.
- 11'
Бензема ўнг қанотдан жарима майдонига кириб келиб, тўпни орқароқда турган Кроссга етказиб берди. Унинг зарбаси Силессеннинг қўлларига бориб тушди.
- 2'
Дастлабки дақиқаларда "Реал" тўп назоратини эгаллади, "Валенсия" қарши ҳужумда ўйнашга мажбур.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди. Учрашув коронавирусдан вафот этганлар хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланди.
- 0'
Бугунги баҳсда Хосе Санчес бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлашади.
- 0'
Ла Лига 29 туридан ўрин олган "Реал" ва "Валенсия" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясига хуш келибсиз!
Фикрлар