“Реал”, “Арсенал” ва “Манчестер Сити” бир футболчини талашмоқда

Мадриднинг “Реал”, Англиянинг “Арсенал” ва “Манчестер Сити” клублари “Реал Сосьедад” футболчиси Мартин Субименди учун кураш олиб боришмоқда. 
 
“Қаймоқранглилар”нинг ишончли ярим ҳимоячилари Тчуамени ва Камавинга бу мавсум кўп жароҳатлар олишаётгани сабаб Перес ва Анчелотти қишки трансферлар ойнасида таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. “Тўпчилар”нинг ҳам ушбу позицияда ҳаракат қилаётган футболчилари сўнгги ўйинларда панд беришмоқда. Родрининг хочсимон пайлари узилиб, мавсум сўнггига қадар сафдан чиққанидан сўнг “шаҳарликлар”нинг натижалари ҳам ортга қараб кетаётган эди. Шу боис, клуб раҳбарлари бир нечта ўйинчиларни кўзлаб қўйган. 
 
“Тhe Sun” нашрининг хабар беришича, “cан-cебастьянликлар" ярим ҳимоячиси Субименди учун ҳозирда 3 клуб ҳам етакчилик қилмоқда. Манбага кўра, футболчининг ўзи Англияга кўчиб ўтишни хоҳлаётган экан. 
 
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳавбек бу мавсум 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 60 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!