“Реал”, “Барса” ва “Ювентус” президентлари Лас-Вегасда учрашди

"Реал" президенти Флорентино Перес, "Барселона" президенти Жоан Лапорта ва "Ювентус" президенти Андреа Аньелли Лас-Вегасда учрашиб, Европа Суперлигаси лойиҳасини муҳокама қилди, деб хабар беради FCBN.

Манба берган хабарга кўра, клуб раҳбарлари турнирни қайтариш учун лойиҳага қандай ўзгартиришлар киритиш кераклигини муҳокама қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 19 апрел куни 12 та клуб Суперлига ташкил этилганини эълон қилган эди. Бироқ мухлисларнинг норозилиги ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқининг (УEФА) санкциялар таҳдидидан сўнг, лойиҳа тўхтатилди.

Апрел ойида Мадриддаги суд УEФА ва Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг янги турнир ташкил этишни режалаштираётган клубларга нисбатан санкциялар қўллашига тўсқинлик қилган чораларни бекор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!