"Реал " ёзда Мендини сотишга тайёр

Мадриднинг “Реал” клуби шу ёзда чап қанот ҳимоячиси Ферлан Мендини сотишга тайёр. "Cadena SER" нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" 2019 йилда трансфер қилинганидан бери турли жароҳатлар туфайли 60 дан ортиқ ўйинни ўтказиб юборган франциялик ҳимоячини сотишга қарор қилди  bn.

Аввалроқ, Мендига ПСЖ томонидан қизиқиш билдирилаётгани хабар қилинганди. "Реал" Мадрид 28 ёшли футболчи учун қониқарли товон пули олса, уни сотишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Менди ҳозирда жароҳатидан фориғ бўлмоқда. Ферлан жорий мавсум Испания чемпионатида 15 учрашувда майдонга тушиб,  ўз номига битта голли узатмани ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!