"Реал" 10 мартгача ўзининг янги бош мураббийини эълон қилиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби яқин вақтлар ичида ўзининг янги бош мураббийи номини эълон қилиши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” раҳбарияти айни дамда Жозе Моуриньо ва Зинедин Зидан билан музокаралар ўтказмоқда. Клуб президенти Флорентино Перес 10 мартга қадар, яъни “Реал” ўзининг навбатдаги учрашувига қадар янги бош мураббий билан келишувга эришилишига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” 10 март куни “Вальядолид”га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!