"Реал" 100 млн еврога сотиб олган футболчисини 80 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр

"Реал Мадрид" клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлни 80 млн евро эвазига сотишга тайёр. "ESPN" нашрининг хабарига кўра, "қироллик клуби" футболчи борасида хеч қандай расмий таклиф олмади. Бэйлнинг ўзи Мадрид клубини тарк этиш истаги йўқ.

Аввалроқ, "Тоттенхэм" ярим химоячига қизиқиш билдирган ва 60 млн евро тўлашга тайёрлиги хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йили "шпорлар" Гаретни "Реал" клубига 100 млн евро эвазига сотиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dima Muratov
17/07/2019 21:01
Beyl yaxshi uyinchi lekin judaxam nozik.
3 ta uyin uynasa 1 oy tramada yotadi.