De Telegraaf хабарига кўра, мадридликлар 19 ёшли футболчи учун Амстердам клубига 80 млн евро тўлашга тайёрлар.

"Ҳеч нарсани таслиқлашни ҳам, рад этишни ҳам истамайман. Бориб Марк Овермарсдан сўранг", - деди унинг агенти Али Дурсун.

Илгарироқ, унга "Барселона"дан қизиқиш бўлганлиги борасида хабарлар тарқалган эди.