"Реал" 20 йилдан буён жамоада ўйнаб келаётган футболчига янги шартнома таклиф қилади
Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти жамоанинг тажрибали ҳимоячиси Начо Фернандесга янги шартнома таклиф қилади.
COPE нашрининг хабар беришича, томонлар ўртасидаги янги келишув 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланади.
Таъкидлаш керакки, 31 ёшли футболчи “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “қироллик клуби” академиясига 2001 йилнинг 1 июль куни, яъни бундан роппа-роса 20 йил олдин келиб қўшилган.
У “Реал”нинг ўсмирлар ва ёшлар жамоасида, сўнгра “Кастилья”да ўйнади. 2013/14 йилги мавсумдан бошлаб асосий таркибда ҳаракат қилиб келмоқда.
Начо ўтган мавсум Ла Лигада 24 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.
Фикрлар