"Реал" 3 та француздан бирини Каземирога ўриндош сифатида олиб келмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти жамоанинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Каземирога муносиб ўриндош қидирмоқда.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда, “қироллик клуби” бу ўринга Н'Голо Канте ("Челси"), Эдуардо Камавинга ("Ренн") ва Бубакари Сумаре ("Лилль") номзодларини кўриб чиқмоқда.

Ушбу футболчилар орасида Кантени қўлга киритиш кўпроқ қийинчилик туғдириши мумкин. Боиси, “аристократлар” уни 80 миллион еврога баҳолашмоқда. 17 ёшли Камавинга эса 50 миллион, 21 ёшли Сумаре эса 25 миллион евро ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!