"Реал" 80 миллион евролик трансфер амалга ошириш арафасида

Мадриднинг "Реал" клуби ёзги трансферлар ойнасида амалга оширадиган илк трансфери маълум. 

"ESPN" нашри тарқатган хабарга кўра, "қироллик клуби" "Монако" футболчиси Орельен Чуаменини ўз сафига қўшиб олиш арафасида турибди. 

22 ёшли хавбекка "Ливерпуль" ҳамда ПСЖ клублари жиддий қизиқиш билдирган, аммо у якунда Мадрид вариантини танлади. 

Жорий мавсумда Чуамени Лига 1 доирасида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та ассистни ўз номига ёздириб қўйган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!