“Реал” А Сериянинг энг зўр тўпурарига арзон сумма таклиф қилди
“Реал” яқин келажакда Карим Бензема ўрнини эгаллашга қодир янги ҳужумчи қидирмоқда. Мадридликлар рўйхатига “Наполи” форварди Виктор Осимхен ҳам киритилган.
“Қироллик клуби” 24 ёшли нигериялик футболчи учун Италия клубига 60 миллион евро беришга қарор қилди.
Трансфер мутахассислари неаполликлар бу таклифни қабул қилмаслигини таъкидламоқда.Чунки “Наполи” асосий ҳужумчисини камида 80 миллион еврога баҳолаяпти.
Осимхен жорий мавсумда барча турнирларда 19 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 14 маротаба ишғол қилди. 2020 йили “Лилль”дан трансфер қилинган футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади.
Фикрлар