"Реал" афсонаси "қироллик клуби" қайси футболчини сотиб олиши кераклигини айтди
"Реал" Мадрид клуби собиқ футболчиси Уго Санчес “қироллик клуби” “Тоттенхэм” Харри Кейнни сотиб олиши кераклигини айтди.
“Реал” 9-рақамга муносиб 2 та кучли футболчи сотиб олиши керак. Мен Кейнни анчадан буён кузатиб келяпман ва уни хатто 200 миллионга бўлса ҳам сотиб олган бўлардим. Роналдуам жуда қиммат эди, лекин у “Реал”га нималар берганини яхши биласизлар.
Йович ҳам келажаги бор истеъдодли ҳужумчи ҳисобланади, аммо, ҳозир “Реал”га дунёнинг энг яхши ҳужумчиси керак, Кейн эса улардан биридир.
Гол уриш – футболдаги энг қийин иш. 6-7 та футболчининг трансфери учун 300 млн евро сарфлаш мумкин, бироқ уларнинг ҳеч бири гол уришига кафолат беришмайди. Шунинг учун мен Кейнга 200 миллион тўлаган бўлардим”, - дейди Санчес.
Фикрлар