Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

“Реал” аламли мағлубият айбдорларини айтди

Кутилмаган ишлар бўляпти

Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби сифатида мусобақа ярим финалида иштирок этган “Реал”  футболчилари “Манчестер Сити”дан қақшатқич мағлубиятга учради.

ESPN нашрининг маълум қилишича, клуб хўжайинлари мағлубиятда Карло Анчелоттини айбламаяпти.

Мутасаддилар футболчилар ўз олдига қўйилган вазифани уддалай олмаганини айтяпти ва аламли мағлубиятда айнан майдонда тўп тепган ўйинчиларни жавобгар, деб  ҳисобламоқда.

Шу боис, Карло Анчелотти хотиржам ўз ишини давом эттириши мумкин. Италиялик тажрибали мураббийнинг мадридликлар билан ҳамкорлиги яна бир йил давом этади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ