"Реал" Альварес учун 150 миллион евро таклиф қилди
"Реал Мадрид" расмий сайти орқали клуб "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альварес учун 150 миллион евро таклиф қилганини маълум қилди.
Бироқ "матрасчилар" раҳбарияти таклиф учун миннатдорлик билдирган ҳолда уни рад этди. Мадридликлар футболчини сотмаслик қарорини қабул қилди ва бунга Альварес шартномасида белгиланган товон пули сабаб бўлганини таъкидлади.
Форвард 2024 йил августидан буён "Атлетико" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2025/26 йилги мавсумда форвард барча турнирларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол ва 9 та голли узатма муаллифи бўлди.
Transfermarkt портали аргентиналик футболчининг бозор қийматини 100 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2030 йилнинг июнига қадар амал қилади. Шартномада 500 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган.
Аввалроқ ОАВда Альваресга "Барселона" ва ПСЖ ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар