"Реал" Анчелоттини истеъфога чиқармоқчи эмас, лекин...
Хабарингиз бор "Реал" Испания Суперкубогида "Барселона"га йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, совринни қўлдан бой берди. Бундан ташқари мухлисларнинг мураббийга бўлган ишончи ҳам камайди. Аммо раҳбарият Карло Анчелоттини мавсум ўртасида ўз лавозимидан озод қилиш нияти йўқ, лекин...
"Relevo" нашрига кўра, ноябрь ойида клуб Анчелоттига истеъфо бериш ҳақида ўйлаган ва Саньтяго Соларини уни бош мураббий этиб тайинланиши мумкинлиги борасида огоҳлантиришган. Агарда италиялик мутахассис билан хайрлашишга тўғри келса, унинг ўрнини 2018-2019 йиллар оралиғида "қаймоқранглилар" устози бўлган 48 ёшли испан эгаллаши мумкин.
Нашрнинг таъкидлашича, сўнгги бор 2023 йилда "Реал" финалда мағлуб бўлганди. Ўшанда ҳам "Барселона" Испания Суперкубогини қўлга киритган ва Флорентина Перес мураббийлар штабига кескин эътирозлар билдирган. Ундан кейин
Анчелоттининг ўз қарорларидан воз кечмаётгани мухлисларга ёқмаяпти. Мисол учун, Орельен Чуамени аслида таянч ярим ҳимоячиси бўлса-да, уни мураббий ҳимояда ўйнатмоқда. Агарда таркибда бошқа мудофа вакили бўлмаса, Карлони тушуниш мумкин, лекин мавсум кашфиётларидан бир Рауль Асенсиога сўнгги пайтлар кам ўйин амалиёти берилмоқда ва муҳим баҳсларда ишонч билдирилмаяпти.
Агарда Чуамени ҳимояда Асенсиодан яхшироқ, деб қаралса, нега уни умуман ўнг қанотда синаб кўрилмагани ҳам кўпчиликка қизиқ бўлиб турибди. Сабаби, Лукас Васкеснинг борган сари обрўси тушиб боряпти.
Мухлисларнинг фикри:
"Энг ёмони шундаки, Асенсио келаси баҳсда ҳам захирада қолади. Ҳозир кулиб қолмасанг, кейин йиғлашинга тўғри келади"
"Реал"га ҳозир иккита Асенсио керак, биттаси Чуамени ўрнига, биттаси Васкес ўрнига"
"Агарда "Реал" Асенсиони "Лион"дан 50 миллион еврога сотиб олганида, у умуман захирада ўтирмасди".
Гап фақат ҳимояда эмас, ярим ҳимояда ҳам муаммолар борлиги кўриняпти, дейди испан нашри. "Реал"ни олдинда Чемпионлар лигасида муҳим учрашувлар кутиб турибди. Жамоа ушбу чемпионатнинг турнир жадвалида 20-ўринда боряпти, лекин саккизинчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўқ эмас. Бундан ташқари "Атлетико" ҳам Ла Лигада биринчи ўринга кўтарилиб олган, жамоани ҳеч ким тўхтата олмаяпти. Хуллас, мавсумни қутқариб қолиш учун Карло олдидаги синовлар кўпаймоқда...
Фикрлар