“Реал” Анчелоттининг курсисини кимга беришни аниқлаб олди

“Реал” раҳбарияти Карло Анчелотти ўрнига янги бош мураббий топиб қўйди. Италиялик мутахассис клуб хўжайини Флорентино Перес билан чиқиша олмаяпти.

Бу ҳолат клуб мутасаддиларидан янги бош мураббий масаласини ҳал қилишни талаб этмоқда. Испаниянинг  AS нашри тарқатган хабарга кўра, “Реал”ни бошқаришга асосий номзод сифатида Рауль Гонсалес танланган.

Рауль клубнинг афсонавий ҳужумчиси сифатида жуда катта ҳурматга эга. Бундан ташқари, Рауль “Реал”нинг ўринбосарлар жамоасини муваффақиятли бошқариб келмоқда.

Энг қулай томони испаниялик мутахассисни асосий жамоани бошқаришга кўндириш қийин бўлмайди. Зеро, Раулнинг хизматига Англия ва Германия клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!