Асосий мазмунга ўтиш

"Реал" Англия чемпионатидаги энг зўр дарвозабонни олиб келади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Мадридликлар Тибо Куртуа ўрнига номзод қидиряпти

«Арсенал» дарвозабони Давид Райя «Реал» скаутлари диққат марказига тушди. Бу ҳақда MatchDay Central нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Мадрид клуби Райяни Тибо Куртуа учун эҳтимолий ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, «Реал» яқин вақт ичида Куртуа билан янги шартнома борасида музокара бошлашни режалаштираётгани айтилмоқда. Шу сабабли, испаниялик дарвозабонни қачон ва қай тарзда олиб келиш масаласи ҳозирча очиқ қолмоқда.

Жорий мавсумда Давид Райя «Арсенал» таркибида 9 ўйин ўтказди. У шу баҳсларда 5 та гол ўтказиб юборган, 6 та ўйинни эса дарвозасини соф сақлаган ҳолда якунлаган. Дарвозабоннинг «канонирлар» билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда испаниялик посбон Англия премьер-лигасида «Олтин қўлқоп» совринини қўлга киритган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ