"Реал" Англия терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Райс фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Defensa Central.

Манбага кўра, "Реал" 23 ёшли футболчини жорий ёзги трансфер ойнасида сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ инглиз клуби футболчини 100 миллион еврога баҳолаётгани бу борада бироз муаммо пайдо қилиши мумкин.

Деклан Райс ўтган мавсум “Вест Хэм” сафида жами 48 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!