"Реал" АПЛ клубида тўп сураётган футболчисини муддатидан аввал қайтариб олади

Мадриднинг "Реал" клуби "Вулверхэмптон"га ижарага берилган ҳимоячиси Хесус Вальехони ортга қайтармоқчи.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” футболчисининг АПЛ клубида етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётганидан норози бўлмоқда. Айтиш керакки Вальехо ноябрь ойидан буён майдонга тушмади.

Ҳозирда испаниялик футболчини муддатидан аввал Мадридга қайтариш бўйича ишлар бошлаб юборилган.

Маълумот учун, Вальехо бу мавсум “Вулверхэмптон” сафида жами 7 та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!