“Реал” ашаддий рақиб – “Барса” чемпионлигига қандай муносабат билдирди?

  • 15 May 11:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Ўтган мавсум чемпиони – “Реал” ўз унвонини муносиб ҳимоя қила олмади. Жорий мавсумни юқори даражада ўтказган “Барселона” чемпионлик пойгасида мадридликлардан ўзиб кетди ва муддатидан олдин бош совринга эга чиқди.

“Реал” раҳбарияти “Барселона”нинг чемпионлигига муносабат билдирди.

- 2022-2023 йилги мавсумда Испания чемпиони бўлган “Барселона”ни табриклаймиз, - деб баёнот тарқатди “Реал” клуби ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Бу “Барселона” тарихидаги 27-чемпионлик унвони ҳисобланади. Мазкур кўрсаткич бўйича каталонияликлар ҳамон “Реал”дан ортда қолмоқда. “Қироллик клуби” футболчилари ўз тарихида жами 35 маротаба Ла Лига ғолиби бўлган.

Comments

You must be logged in to commet!