“Реал” ашаддий рақиби “Барселона”ни қўллаб-қувватлади

“Реал” футболчилари “Валенсия”га қарши ўтказилган учрашувда тузалмас дардга чалинган “Барселона”нинг собиқ мураббийи Хуан Карлос Унсуэни қўллаб-қувватлади.

Ўйин бошланиши олдидан ҳар икки жамоа сардорлари - Серхио Рамос ва Даниэль Парехо “Унсуэ – биз сиз билан” ёзуви акс эттирилган футболкани кўтарди.

53 ёшли Унсуэга ён томонлама амиотрофик склероз ташхиси қўйилган. Бу касаллик вақт ўтиши билан фалажликка олиб келади.

Ea0gg55X0AIrvhz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)