"Реал" Ашрафни "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти жамоанинг марокашлик ҳимоячиси Ашраф Ҳакимини “Наполи”га қўйиб юборишга тайёр.

Унга кўра “қироллик клуби” 19 ёшли футболчини неаполликларга ижарага беришни режалаштирмоқда. Қолаверса Ашрафнинг ўзи ҳам "Сан-Паоло"га кўчиб ўтишга қарши эмас.

Маълумот учун, Ашраф Ҳакими ўтган мавсум “Реал” сафида жами 17та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!