“Реал” Азар бўйича кутилмаган қарорга келди

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти бельгиялик юлдуз Эден Азарга келаси мавсум ишонч билдирмаслигини маълум қилганидан кейин клуб мутасаддилари ёзда уни сотиб юбориш бўйича иш бошлаган эди.

Кутилмаганда, клуб президенти Флорентино Переснинг қарори ҳаммасини ўзгартириб юборди. У Эден Азарнинг иқтидорига тўлиқ ишониши ва унга яна бир бор имкон беришини айтди.

Энди жамоа мураббийлар штаби бельгиялик ҳужумкор футболчини яна ўйнатишига тўғри келади. Азарнинг ўзи ҳам шартномаси якунланмагунича Мадриддан кетмаслигини айтганди.

Эден жорий мавсумда Ла Лигада 17 та учрашувда қатнашиб, атиги битта ассистни амалга оширди холос. Унинг шартномаси яна икки йил давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!