"Реал" Азар учун тўлаган ҳақиқий сумма маълум бўлди

"Челси"дан сотиб олинган вингер Эден Азарнинг трансфери “Реал”га аввал бошида айтилганидан қимматроққа тушгани маълум бўлди.

Cope нашри тарқатган хабарга кўра, “Қироллик клуби” бельгиялик футболчи учун 100 млн евро эмас, балки 160 млн евро тўлаган. Бу пул ўтказмалари билан боғлиқ ҳужжатлардан маълум бўлди. Гап шундаки, пулни нафақат "аристократлар", балки унинг икки собиқ клуби - "Лилль" ва "Тюбиз" ҳам олган. Афтидан, улардан бири илгари номаълум бўлган фактларни жамоатчиликка эълон қилди.

29 ёшли Азар “Реал”даги дебют мавсумида жами 22 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!