"Реал" Азардан қутулмоқчи, бироқ...
"Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Эден Азар билан хайрлашмоқчи. Бироқ белгияликнинг ўзи 2023 йилнинг январида жамоани тарк етишни истамаяпти. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар берди.
Азар 2019 йилнинг ёзида "Челси"дан 115 миллион евро евазига мадридликлар билан шартнома имзолаган эди. 32 ёшли футболчи "қаймоқранглилар" сафида 73 ўйинда иштирок етиб, 7 та гол ва 11 маротаба голли узатмани амалга оширди.
Томонлар ўртасидаги келишув 2024 йилда якунига етади. У Мадридда 3 йил давомида 10 дан ортиқ жароҳат олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду билан шартнома имзолаган Саудиянинг "Ал-Насср" клуби Азарни ўз таркибига қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Фикрлар