"Реал" Азарнинг ўрнига кимни олиб келиши маълум

  • 06 May 12:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Леверкузеннинг "Байер" клуби ярим ҳимоячиси Мусса Диаби “Реал”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Tecno

Мадрид клуби раҳбарияти 22 ёшли франциялик футболчини жамоа сафида кўрмоқчи. "Реал" Мусса Диабига эътибор қаратмоқда, аммо агар баъзи ўйинчилар “қироллик клуби”нини тарк этса, ушбу трансфер янада ҳақиқатга яқин келади.

Хусусан, гап ярим ҳимоячи Эден Азар ҳақида кетмоқда, у амалда "Реал"да ўйнай олмаяпти. Шу боис бельгиялик футболчи мавсумлар оралиғида бошқа жамоага йўл олиш эҳтимоли юқори.

Диабининг трансфер нархи эса 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Диаби жорий мавсум Бундеслиганинг 30 та ўйинида 9 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!