"Реал" Азарнинг трансфери борасида илк таклифини юборди

  • 12 Mar 16:01
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби "Челси" вингери Эден Азар бўйича илк расмий таклифини юборди. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” “аристократлар”га 28 ёшли бельгиялик футболчини 117 млн евро эвазига сотиб олишга тайёрлигини билдирган. Зинедин Зидан мадридликлар бошқарувига қайтгач Азарнинг трансфери борасидаги ишлар янада тезлашган.

Эслатиб ўтамиз, Азарнинг ўзи ҳам бундан аввал “Реал”да ўйнаш орзуси борлиги ҳақида бир неча бор таъкидлаган эди. Балким шу сабабли ҳам у “Челси” билан амалдаги шартномасини узайтиришни хоҳламаётган бўлиши мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!