"Реал" барибир АПЛдан ярим ҳимоячи олиб келмоқчи
"Реал Мадрид" икки нафар ярим ҳимоячини трансфер рўйхатига киритган. Бу ҳақда "talkSPORT" хабар бермоқда.
Манбага кўра, "қаймоқранглилар" "Манчестер Сити" футболчиси Родри ҳамда "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тоналига қизиқиш билдирмоқда.
Тоналининг "қарғалар" билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Бироқ у клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тез-тез пайдо бўлмоқда.
Ўтган ойда 25 ёшли футболчи ўз ватани Италияга қайтишдан мамнун бўлишини айтгани ҳақида маълумот тарқалган эди.
"Ньюкасл" Тоналини 80–100 миллион фунт атрофида баҳоламоқда. Аввалроқ унга "Арсенал", "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар чиққан.
Жорий мавсумда Сандро Тонали Англия чемпионатида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар