"Реал" "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

"Реал" "Бавария"нинг энг яхши футболчиси учун 80 миллион евро сарфлашга тайёр.

Мадриднинг "Реал" клуби майдон марказида Тони Кроос билан жуфтликда ҳаракат қилувчи Лука Модричга ўринбосар излай бошлади. "Todofichajes" нашрининг хабарига кўра, "қироллик" клуби эътиборига "Бавария" ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих тушган.

Испан гранди хўжайинлари 28 ёшли немисни 2022/2023 йилги мавсум якунида қўлга киритишга ҳаракат қилишади. Келишув анча қимматга тушиши мумкин, чунки Киммихнинг нархи 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Ярим ҳимоячининг "қизиллар" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Германиялик ярим ҳимоячи Бундеслиганинг жорий мавсумида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та самарали узатмани амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!