"Реал" бельгиялик юлдузнинг келажаги борасида бир қарорга келган

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал" бельгиялик футболчи Эден Азар билан қишдаёқ хайрлашмоқчи. 

"Marca" нашрининг хабарига кўра, "қироллик клуби" раҳбарияти жорий мавсумни Мадридда якунламоқчи бўлаётган Азарга умид боғламаяпти. "Реал" футболчи ЖЧ-2022да қайта порлашини кутганди, лекин у турнирни муваффақиятсиз ўтказди. 

Қайд этилишича, ярим ҳимоячига МЛС клубларидан таклифлар бор, бироқ Эденнинг бу трансферга рози бўлиши сўроқ остида. Унинг оиласига Мадридда яшаш ёқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!