"Реал" Беллингем ва Винисиусга бонус бериши мумкин. Қандай ҳолатда?

CHERY AUTO

Жуд Беллингем “Олтин тўп”ни қўлга киритса, “Реал" Мадриддан бонус тўловлар олиши мумкин.

Tecno

Аввалроқ, 19 ёшли ярим ҳимоячи "Боруссия"дан Мадрид клубига 103+31 миллион евро эвазига ўтиши маълум бўлганди. Немис клуби олиши мумкин бўлган бонус тўловлари ўйинчининг мақсадлари ва унвонларига боғлиқ.

Беллингемнинг ўзи олти мавсум ичида "Олтин тўп"ни қўлга киритса, маълум бонусларга эга бўлиши мумкин. Худди шу шарт Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш доирасида муҳокама қилинмоқда, дея хабар беради "Cadena SER".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!